Тадбиркорлар фойдасига 7 миллиард 681 миллион сўм маблағ ундирилган

    134 та низолар кўрилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

    Мамлакатимизда, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир даврда, афсуски баъзида тадбиркорни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига эътиборсиз бўлиш, унга турли йўллар билан тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

    Бу борада судлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигини, улар фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилишини, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилиниши таъминланиб келинмоқда.

    Хусусан, Навоий вилояти туманлараро (туман) иқтисодий судлари томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этишга қаратилган 134 та низолар кўрилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган 66 та даъво ариза (ариза)лар қаноатлантирилиб, уларнинг фойдасига 7 млрд. 681 млн. сўм маблағлар ундириш ҳақида суднинг қарорлари қабул қилинди.

    Даъвогар (аризачи)лар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан асоссиз киритилган даъво ариза (ариза)ларнинг 52 таси қаноатлантириш рад этилиб, 16 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилди ва иш юритиш тугатилди.

    Судлар фаолиятида одил судловни амалга оширишда, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга, шу билан бирга фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этишга қаратилмоқда.

    Азиза Рўзиева
    Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
    ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates