Тадбиркорлар Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш истиқболларини ижобий баҳоламоқда

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадбиркорлар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Хўш, Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитининг бугунги ҳолати қандай?

    Икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровномада 1500 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этди. Унда бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесни ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари ўрганилди.

    Сўровнома натижаларига кўра, август ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи ўтган ойга нисбатан 11 пунктга яхшиланиб, 64 пунктни ташкил этди. Бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолатини ижобий, деб баҳолашга асос бўлади.

    Индекснинг яхшиланишига қишлоқ хўжалигида (45 дан 65 пунктгача ўсиш) ва саноатда (47 дан 67 пунктгача) ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг ижобий динамикаси сезиларли таъсир кўрсатди. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 63 пунктда ўзгаришсиз қолди.

    Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тацёргарлик кўриш жараёнида 8,5 минг якка тартибдаги тадбиркор муаммолари ҳал қилингани ва август ойида бўлиб ўтган учрашувда билдирилган қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичини (39 пунктдан 55 пунктгача ўсиш) ва ривожланиш истиқболларини кутиш кўрсаткичини (69 пунктдан 74 пунктгача ўсиш) сезиларли даражада яхшилади.

    Тармоқлар кесимида ҳозирги ҳолат кўрсаткичининг кескин ўсиши қишлоқ хўжалиги (+30 пунк) ва саноат соҳасида (+29 пункт) қайд этилди.

    Ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши, деб қайд этган респондентларнинг улуши 43 фоиздан 49 фоизгача ошди ва аксинча, ёмонлашганини қайд этган респондентлар сони 17 фоиздан 12 фоизгача камайди.

    Корхоналарнинг 26 фоизи ўз ишчилари сонини кўпайтирди ва 46 фоизи ўз товарлари/хизматларига бўлган талабнинг ўсишини қайд этди.

    Кейинги 3 ой ичида бизнесни ривожлантириш истиқболларининг оптимистик тахминлари корхоналарнинг 73 фоизи ўз бизнес истиқболлари яхшиланганини, 69 фоизи товар ва хизматларга талабнинг янада ўсишини кутиши ва 66 фоизи ишчилар сонини кўпайтиришни режалаштириши билан тавсифланади.

    Мавжуд вазият қийматлари ва тахминлар ўртасидаги муносабатлар таҳлили шуни кўрсатадики, тадбиркорлик субъектларининг баҳоларига кўра, иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция кейинги 3 ой ичида давом этади.

    Ферузбек Давлетов,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates