Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими кенгаяди

    Ҳукумат 8 апрел 2021 1024

    Президентимиз видеоселектор йиғилишда жорий йилда оилавий тадбиркорликка ажратилаётган маблағларнинг камида 1 триллион сўмини хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш бўйича топшириқ берди.

    Топшириққа асосан жорий йилда Андижон тажрибаси асосида кредитларнинг 70 фоизи кафолатли иш ўрни яратадиган кичик бизнес лойиҳаларига ажратилади. Компенсация бериладиган кредитлар фоизи миқдори Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан 1,75 бараваригача оширилади.

    Шунингдек, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 триллион сўми ҳисобидан банкларга узоқ муддатли ресурс ажратилиб, экспортёрларга айланма маблағ учун “револьвер” кредитлар берилади.

    – Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмларини ҳам кенгайтириш зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

    Шу мақсадда уч йил давомида солиқларни ўз вақтида тўлаган интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

    Йиғилишда масъул раҳбарларга экспорт бўйича чет элдан валютаси ўз вақтида келиб тушмагани учун жарима миқдорини 2 бараварга қисқартириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

    Маълум бўлишича, бугунги кунда 809 та экспортёрга 708 миллиард сўм жарима қўлланилган.

    Эндиликда мажбурий ижро бўйича ундириладиган қарздорликни бюджет ва тадбиркорлар фойдасига тенг тақсимлаш тартиби ишлаб чиқилади.

    – Бу соҳа кичик ва ўрта бизнес учун катта имконият бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates