Тадбиркорларнинг 520 млн. сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган собиқ банк бошқарувчиси фош этилди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси А.Г. томонидан “Т.П.” фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз унинг номидан 17,6 млн. сўм маблағларни бошқа хўжалик юритувчи субъект ҳисоб рақамига ўтказилганлиги ҳамда “Д.В.” фермер хўжалиги раҳбари томонидан кредит қарздорлигини сўндириш учун банкка тўланган 17 млн. сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

    Бундан ташқари, банкнинг собиқ бошқарувчиси А.Г. 3 та хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг хабардорлигисиз жами 520 млн. сўм кредит расмийлаштириб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, талон-торож қилганлиги фош этилган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates