баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги тизим ишга тушади

    Ҳукумат 8 апрел 2021 541

    Президентимиз раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, ўтган йили кичик бизнес субъектларига 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдамлар ажратилди.

    Натижада пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган. Жорий йил биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

    Йиғилишда шунга қарамасдан айрим ҳудуд ва сектор раҳбарлари яратилган бу имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётгани танқид қилинди.

    – Бу – вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан далолат беради, – деди давлатимиз раҳбари.

    Шу боис, Президентимиз сектор раҳбарлари туманда кичик бизнес вакиллари билан ҳар ҳафта учрашиб, ер, инфратузилма, кредит каби энг муҳим масалаларни ҳал этиш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

    Эндиликда туман, шаҳар ҳокимлари сектор раҳбарлари билан бирга ҳар куни тадбиркорлар билан учрашиб, муаммоларини ҳал қилишга киришади.

    Вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этиш фаолияти таҳлил қилиниб, қандай ишлаётгани бўйича ҳар ойда Президент Администрациясига ахборот киритилади.

    Ҳудудларда тадбиркорлар билан ишлаш бўйича ижобий тажрибалар умумлаштирилиб, ҳар чоракда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор ва банк раҳбарларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates