Таэквондо WТ: Маржона Худойқулова ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

    Хабарингиз бор, айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

    Спортни ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, мусобақанинг учинчи кунида - 52 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Маржона Худойқулова совриндор бўлди. Финалга қадар барча рақибаларини таслим қилган Маржонага ҳал қилувчи баҳсда бироз омад етишмади ва кумуш медални қўлга киритди.

    Маълумот учун, мусобақанинг биринчи куни ҳамюртимиз Гулшаной Исмоилова бронза медалига эга чиққан эди.

    Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 7 августга қадар давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates