Таэквондочиларимиз халқаро турнирда 8 медални қўлга киритди

    Спорт 5 октябр 2020 1213

    Қирғизистоннинг "JOLBORS" спорт клуби томонидан таэквондо (WT) бўйича ташкил этилган онлайн мусобақада Тошкент вилояти пумсэ терма жамоаси 8 та медаль жамғарди.

    Таэквондонинг (WT) пумсэ йўналишида ўтган мазкур мусобақада Аброр Каримов бошчилигидаги Тошкент вилояти жамоасининг 10 нафар спортчиси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди. Унда Ҳадича Акбаралиева, Аида Сайловова ҳамда Муҳаммаджон Мўйдинжонов олтин медални қўлга киритди.
    Шунингдек, мусобақада вакилларимиздан Оғабек Фазлиддинов, Диёрбек Йўлдошбоев ва Эъзоза Иброҳимжонова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Гулёра Эргашева ҳамда Сарвара Каримова жамоа ҳисобига бронза медалини келтирди.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates