Таиланд туристларни 2021 йилгача қабул қилолмайди

    TTG Asia порталининг хабар беришича, Таиланд туризм бошқармаси (ТАТ) мамлакат туристларни 2021 йилгача қабул қилмаслиги мумкинлигини маълум қилди.

    Қайд этилишича, қироллик ҳукумати коронавирус олиб кирилиши сабабли яна пандемия авж олишидан хавфсирамоқда.

    ТАТ раҳбари Ютасак Супасорннинг сўзларига кўра, пандемияга қадар туризм соҳасида 4 млн киши хизмат қилган, аммо кейинги ярим йилда даромаднинг пасайиши натижасида ишсиз қолганлар сони 2,5 млн кишига етиши мумкин.

    Мамлакат пандемияни енгган, аммо яна касаллик ҳолатлари аниқланаётган мамлакатлардан ҳам чўчимоқда. Масалан, Вьетнамда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани сабабли хавфсиз "туристик йўлаклар" ташкил этиш бўйича музокараларни тўхтатган.

    Таиланд чегаралари қачон очилиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтар экан, "ТАТ раҳбари ўринбосари Чаттан Кунжара На Аюдхья ҳукумат бу масалага жуда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда", — деб ёзади нашр.

    Аюдхьянинг қайд этишича, бундай ноаниқлик мамлакат туризмига кучли салбий таъсир кўрсатади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates