баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Талабалар ўзбек жанг санъатини ўрганади

    Учрашув давомида талабалар ҳамда университет атрофидаги маҳалла ёшларининг ўзбек жанг санъати билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш, мусобақалар ташкил этиш ва ушбу спорт турини янада оммалаштириш бўйича келишиб олинди.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўзбек жанг санъатини янада тарғиб қилиш ва улар билан шуғулланувчи ёшлар кўламини кенгайтириш мақсадида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда университет ректори Алишер Умаров, Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов, Халқаро жанг санъати ассоциацияси ижрочи директори Азиз Жўрабоев ва Ўзбек жанг санъати федерацияси Тошкент шаҳри бўлими вице-президенти Бекзод Тўхтасинов иштирок этди.

    Учрашув давомида талабалар ҳамда университет атрофидаги маҳалла ёшларининг ўзбек жанг санъати билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш, мусобақалар ташкил этиш ва ушбу спорт турини янада оммалаштириш бўйича келишиб олинди.

    Шунингдек, университетнинг талабалар тураржойларидаги ёшлар учун ўзбек жанг санъати бўйича ўқув ҳамда жисмоний машғулотларни ташкил этиш ва ўзбек жанг санъати бўйича миллий спорт фестивалини ташкил этишга келишилди. Ушбу келишувлар томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми билан тасдиқланди.

    Келгусида имзоланган меморандум асосида ҳамкорликни кучайтириш ва ўзбек жанг санъатига қизиқувчи ёшлар сафини янада кенгайтириш белгиланди.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates