Талабаларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза ва 4 та фахрий ёрлиққа сазовор бўлди

    Халқаро математика олимпиадаси (IMC- International Mathematical Competition) натижаларига кўра, юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш иқтидорли талабаларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза ва 4 та фахрий ёрлиққа сазовор бўлди.

    2020 йилнинг 25-30 июль кунлари талабалар ўртасидаги халқаро математика олимпиадаси (IMC- International Mathematical Competition) онлайн тарзда ўтказилди. Ушбу олимпиадада 46 та давлатдан 546 нафар талабалар иштирок этди. Олимпиада натижаларига кўра юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш иқтидорли талабаларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза ва 4 та фахрий ёрлиққа сазовор бўлди!

    Математика институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорликда ўтказилган “Mathematical olympiads of Uzbekistan for University Students” номли онлайн лойиҳанинг 1200 дан ортиқ иштирокчилари орасида иқтидорли 17 нафар талаба саралаб олинди.

    Ушбу олимпиадада Қарши давлат университетидан 1 нафар, Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан 1 нафар, Бухоро давлат университетидан 2 нафар, Гулистон давлат университетидан 2 нафар ва Ўзбекистон Миллий университетидан 11 нафар талабалар 3 та гуруҳ бўлиб иштирок этди.

    Карим Раҳимов (ЎзМУ) гуруҳ раҳбари, Ғолиб Ботиров (Математика институти) ва Шоҳруҳ Ибрагимов (ЎзМУ) гуруҳ раҳбари ўринбосарлари сифатида қатнашди. Талабаларимизнинг олимпиададаги иштироки учун бадал тўлови Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates