Таълим берувчилар ва таълим олувчилар ҳамкорлиги ҳамда инновация афзалликлари муҳокамасига бағишланди

    Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети «Ўқитиш, ўрганиш ва илмий тадқиқот уйғунлиги – талаба ва ўқувчилар муваффақияти омиллари», деб номланган 4-Халқаро таълим ва тилшунослик конференциясига мезбонлик қилди.

    Ўтган тўрт йил мобайнида, мазкур анжуман маҳаллий ва халқаро ўқитувчиларни (олий ўқув юртлари, умумтаълим мактаблари ва хусусий таълим муассасалари), ўқув дастурлари ва адабиётлари муаллифларни, чет тилларни баҳолаш ташкилоти мутахассисларини, нашриёт ходимлари, магистратура ва докторантура талабаларини бирлаштирувчи ҳақиқий халқаро тадбирга айланди.

    “Бу каби тадбирлар, талабаларнинг илм олишдаги муваффақияти омилини белгиловчи таълимдаги сўнгги янгиликлар ва инновациялар борасида чуқур тушунчага эга бўлиш имконини беради”, - деди, ТХВУ ректори, Баҳром Мирқосимов. Шунингдек, ректор конференция ўқитувчиларнинг проффесионал ривожланишига катта ҳисса қўшинини алоҳида таъкидлади.

    Анжуманда сўзга чиққан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот, бир неча тилларни ўрганишдаги ўз ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашиб, бугунги кун инновацион технологиялари бу жараённи анча осонлаштирганини таъкидлаб ўтди.

    Анжуман давомида тил ўргатиш бўйича нуфузли TESOL ташкилоти президенти, профессор Жойс Клинг, Буюк Британиянинг Уорик университети Амалий лингвистика кафедраси профессори Энтони Лиддикот, Билимларни баҳолаш бўйича лойиҳалар менежери, Британия кенгаши аъзоси жаноб Аидан Холланд ҳамда Инглиз тилини ўқитиш (ELT) бўйича маслаҳатчи ва ўқитувчиларни малакасини оширши бўйича тренер, MM Publications ходими, жаноб Кристофер Василиу ва бир қатор бошқа олим ва мутахассислар сўз олишди.

    Конференциянинг асосий кун тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим», деб эълон қилинган дастурда белгиланган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга ўз ҳиссасини қўшувчи ўқитиш ва ўқишнинг талабага йўналтирилган таълим турлари борасидаги сўнгги янгиликлар моҳияти муҳокамасига қаратилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates