Таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари талаб даражасида эмас

    Таълим 29 июн 2020 7998

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош мутахассиси Р.Рустамов вазирлик ва идораларга қарашли профессионал таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари талаб даражасида эмаслигини қайд этди.

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн видеомулоқот ташкил этилди.

    Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Энергетика вазирликлари ва уларнинг ҳудудлардаги тармоқлари раҳбарлари, шунингдек, вазирлик тизимидаги коллежлар раҳбарияти иштирок этди.

    Онлайн тадбирда таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашдаги молиявий масалалар, мавжуд моддий-техник база ва унинг бугунги кундаги ҳолати, энергетика йўналишларидаги эҳтиёжга асосан кадрлар тайёрлашда қабул режаларини шакллантириш, касблар бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш, педагог кадрларни ишга қабул қилиш, ўқувчиларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш каби янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

    Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари атрофлича маълумот тақдим қилди.

    Тадбирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош мутахассиси Р.Рустамов вазирлик ва идораларга қарашли профессионал таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари талаб даражасида эмаслигини қайд этди.

    Хусусан, вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари мамлакатимизда илк бор жорий қилинаётган Миллий малакалар рамкаси, профессионал стандартлар, янги шакл ва мазмундаги ўқув меъёрий ҳужжатлар тўғрисида етарлича кўникмага эга эмасликлари, профессионал таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш орқали уларнинг касбий билим ва малакаларини янада ошириш бўйича таклифлар берилди.

    Тадбир сўнгида Энергетика вазирлиги вакиллари шу каби мулоқотлар мавжуд муаммоларнинг биргаликда муҳокама қилиниши, сифатли таълим беришда вазирлик ва идораларнинг роли, таълимда ижтимоий ҳамкорликнинг самарали механизмларини жорий этишда катта аҳамиятга эга эканини қайд этди.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 15 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шундан сўнг мамлакатимизда Миллий малакалар рамкаси ҳамда Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низом тасдиқланганди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates