Танамизда витамин ва минераллар етишмаса...

    Темир моддаси, Д ва А витаминлари етишмаслиги, магний ва йод танқислиги турли хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

    “Dori-Darmon” AK худди шу ҳақда маълумот берди.

    1. Темир моддасининг етишмаслиги.

    Озиқланишнинг энг кенг тарқалган камчиликларидан бири. Бу дунё бўйлаб одамларнинг 25 фоизидан кўпроғида учрайди. Темир етишмаслиги натижасида энг кенг тарқалган касаллик – бу анемия.

    2. Йод танқислиги.

    Йод етишмовчилигининг энг кенг тарқалган белгиси қалқонсимон безнинг катталашиши бўлиб, у вазн ортиши билан ҳам намоён бўлиши мумкин.

    3. Д витамини етишмовчилиги.

    Инсоляция даражаси паст бўлган минтақаларда Д витамини етишмаслиги жуда кенг тарқалган.

    4. A витаминини етишмаслиги.

    A витамини ёғда эрийдиган витамин ҳисобланади. У терининг, тишлар, суяклар ва ҳужайра мембраналарининг соғлиғи ва кўз равшанлигига ёрдам беради.

    5. Магний танқислиги.

    Магний танамиздаги 300 дан ортиқ ферментатив реакцияларда иштирок этадиган асосий минералдир. Магнийнинг кучли етишмовчилиги юрак ритмининг бузилиши, мушакларнинг қисқариши ва оёқ соғриғига сабаб бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates