Профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишмада унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги яна бир бор огоҳлантиради, банк карталарингизнинг коди ва паролини ҳеч қандай шароитда, ҳеч кимга маълум қилманг, содда бўлманг, фирибгарларнинг найрангларига тушиб қолманг.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази