Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад вафот этди

    Ташвишли хабар 9 октябр 2022 1735

    Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. 

    Унинг биринчи шеърий тўплами «Кўнглим менинг» номи билан 1975 йилда нашр бўлган. Шундан сўнг «Олчамнинг туғилган куни», «Йўлларингга муштоқман», «Ипак гиламлар», «Ҳазилкаш шоҳ» каби шеърий ва драматик асарлари, тўпламлари чоп этилган.

    Ҳайдар Муҳаммаднинг «Хотинлар «гап»идан чиққан ҳангома», «Сабъаи сайёр» (Навоий достони асосида), «Ҳазилкаш шоҳ», «Сеҳргар ва айёр», «Жиноят устида ушлансин», «Элёр ботир» каби драма ва комедиялари Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театри, Муқимий номли республика мусиқали театри, вилоят театрларида саҳналаштирилган.

    «Хотинлар «гап»идан чиққан ҳангома» комедияси асосида суратга олинган «Темир эркак» фильми республикада энг кўп томошабин кўрган асарлардан биридир.

    “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates