Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Зулфия Мўминованинг ушбу китобидаги асарлар қалам аҳлининг инсоният, айниқса, миллатдошлари билан дардлашиш ҳамда уларни огоҳлик, жасорат, маърифатга даъват этиш характерига эга.
Тўпламда шоиранинг юртимиз, олижаноб халқимиз, буюк тарихимиз, бугунимиз ва келажагимиз борасидаги оташин хитоблари жамланган.
Ижодкорнинг тарих сабоқлари, янги замон ўзгаришлари, донишманд халқимиз матонати, шонли кечмиши ҳақида баҳс юритувчи ушбу китоби ибратли фикрларга бойлиги ҳамда жозибадор ифодаси билан эътиборни тортади.
Кенг китобхон оммасига янги китоб муборак бўлсин, мароқли мутолаа тилаймиз.







