баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Танзанияга 100 000 долларлик маиший техника экспорт қилинди

    Бизнес 6 апрел 2021 134

    Артель компанияси маиший техника ва электроника экспорти ҳудудларини фаол кенгайтиришни давом эттирмоқда.

    Африка қитъасининг шарқий қисмида жойлашган Танзания Бирлашган Республикаси компаниянинг янги бизнес ҳамкорига айланди. Вакиллар билан муҳокамалардан сўнг, ҳар икки томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Шуни таъкидлаш лозимки, Артель томонидан ўтган қисқа вақт ичида телевизорларнинг биринчи, 100 000 АҚШ доллари ҳажмидаги жўнатмаси амалга оширилди.

    Бугунги кунда Артель маҳсулотларига бўлган талаб чет эл бозорларида кундан кунга ошиб бормоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввал миллий корхона ўз маҳсулотларини Яман Республикасига экспорт қилишни бошлаган эди. 2020 йилда умумий экспорт миқдори эса 2019 йилга нисбатан 32 фоизга ўсган эди. Маиший техника экспортида кузатилаётган бу каби жадал ўсиш Артель брендининг нафақат МДҲ давлатларидаги, балки бутун дунёдаги мавқейи ва таниқлилигига ижобий таъсир кўрсатади. Экспортнинг ривожи эса нафақат компания иқтисодига, балки мамлакатимиз ривожига ҳам самарали ҳиссасини қўшади.

     

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates