Танзила Нарбаева Озарбайжон Республикаси парламентининг махсус мажлисида иштирок этди

    Жорий йил 16 майда Боку шаҳрида Озарбайжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган Озарбайжон Республикаси парламенти — Миллий Межлисининг махсус мажлиси ўтказилди.

    Махсус мажлисга 26 та давлатнинг парламентлари раҳбарлари ва аъзолари, 4 та халқаро парламент ташкилоти вакиллари таклиф этилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси ҳам иштирок этди.

    Дастлаб парламент делегациялари Фахр хиёбонида Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Хайдар Алиев қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

    Махсус мажлисда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида Озарбайжоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, миллат бирдамлиги шаклланиши ва миллий тафаккур тубдан ўзгариши Хайдар Алиев номи билан боғлиқ экани, айнан Ҳайдар Алиевдек миллат етакчиси билан Озарбайжон қисқа вақт ичида тараққий ва мустақил давлат сифатида халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонганини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates