Тақиқланган материалга «лайк» босган фуқаро 3 йилга қамалди

    Сурхондарё вилоятида фуқаро 6 йил аввал тақиқланган материалга «лайк» босгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Бу ҳақда Сурхондарё вилояти судларининг расмий канали хабар бермоқда.

    Аниқланишича, судланувчи У. А. 2019 йилда «Odnoklassniki.ru» сайтида Абдуғани Умаров (Абдуллоҳ домла)нинг «Жаннатга ошиқлар» номли ақидапарастлик ғоялари бор деб топилган маърузасига «класс» босиш орқали виртуал дўстларига тарқатган.

    Таъкидланишича, бу билан у Жиноят кодекси 244−1-моддаси 3-қисмининг «г» бандида (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш ОАВдан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса) назарда тутилган жиноятни содир этган.

    Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2025 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, У. А. ушбу модда бўйича айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    «Судланувчи У. А. томонидан содир этилган мазкур жиноят оғир турга мансублиги туфайли унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинланган. Шундай бўлсада жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда унга Жиноят кодексининг 57-моддаси татбиқ этилиб, модда санкциясидан камроқ жазо муддати тайинланган», — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates