«Тараққиёт стратегияси» марказида БМТ махсус маърузачиси билан учрашув бўлиб ўтди

    2021 йил 29 ноябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура масъуллари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий суд ва Конституциявий суд вакиллари ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари иштирок этишди.

    Дастлаб, Марказ ижрочи директори Элдор Туляков меҳмонларга «Тараққиёт стратегияси» марказининг асосий фаолият ва йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Хусусан, марказ давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро «ақл марказлари» ва фуқаролик жамияти институтлари билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлиги, бу ҳамкорлик доирасида турли долзарб мавзулар юзасидан давра суҳбатлари ўтказиб келинаётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

    Ўз навбатида, БМТ махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн хоним Ўзбекистон терроризмга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида нафақат мамлакат ҳудудида, балки минтақада, хусусан Афғонистонда тинчликка эришиш ва инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасида 2001 йилдан буён ўтган 20 йил давомида бир қатор ташаббусларни илгари суриб келганини алоҳида эътироф этди.

    Шунингдек, Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқа давлатларда оғир аҳволда қолган аҳолига ёрдам кўрсатиш, жумладан Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан одамларни, айниқса аёллар ва болаларни ватанга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

    Тадбир якунида терроризмга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишлар изчиллик билан давом эттирилаётганлиги халқаро майдонда юксак эътирофга сазовор бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.

    «Тараққиёт стратегияси» маркази

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates