“Тарбия” дарслигининг муаллифлар гуруҳи мукофотланди

    Маросимда Халқ таълими вазири дарслик ижодкорларига ўз миннатдорлигини билдирар экан, навбатдаги 10-11-синфлар учун яратилажак ўқув қўлланмаларда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, унда ўқувчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш, мустақил фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилган мавзуларга аҳамият бериш муҳим экани қайд этилди.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2020-2021 ўқув йилида давлат умумтаълим мактаблари таълим жараёнига “Тарбия” дарслари татбиқ этилди. Мазкур дарсларнинг Концепцияси, Давлат таълим стандарти, ўқув дастури ва ўқув қўлланмаларини яратишда республикамизнинг етакчи олим ва амалиётчи педагоглари гуруҳи фаол иштирок этди.

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ўқув дарслари муаллифларидан бир гуруҳи тармоқ мукофотлари билан тақдирланади. Мукофотларни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов топширди.

    Маросимда Халқ таълими вазири дарслик ижодкорларига ўз миннатдорлигини билдирар экан, навбатдаги 10-11-синфлар учун яратилажак ўқув қўлланмаларда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, унда ўқувчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш, мустақил фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилган мавзуларга аҳамият бериш муҳим экани қайд этилди.

    Эътиборлиси, тақдирланганлар орасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда “Ziyo-zukko” умумтаълим мактаби жамоаси борлиги ҳам қувонарлидир.

    Жумладан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш IСESCO” кафедраси доценти Дурбек Раҳимжонов ҳамда “Ziyo-zukko” умумтаълим мактаби директор ўринбосари Раъно Салаева, бошланғич синф ўқитувчиси Севара Зокирова “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган бўлса, “Ziyo-zukko” умумтаълим мактаби директори Наргиза Исматова вазирликнинг “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

    Бундан ташқари, “Ziyo-zukko” умумтаълим мактабининг бир гуруҳ бошланғич синф ўқитувчиларидан Кристина Ивлева, Шоира Раупова, Алие Рукавицина Халқ таълими вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбарияти ва жамоаси барча мукофотланганларни самимий қутлайди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси

    Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates