Тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

    Бўш вақтда 4 август 2022 1099

    Республикамизда ҳар йили мавсумга барча соҳада тайёргарлик кўрилади.

    Бу борада бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилиниб, ижроси таъминланади.

    Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш бевосита Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари олдига хам катта вазифаларни юклайди. Хусусан туманимизда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилаётган бир қатор тарғибот ва ташвиқот ишлари яьни аҳоли турар жойлари, корхона ва ташкилотлар, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, олий ўқув юртлари, махсус мактаб интернатлари, даволаш муассасалари, ҳамда янги қурилаётган бино ва иншоатларда ёнғинга қарши ҳолатлари текширилиб чиқилмоқда.

    Олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан аҳоли турар жойларида оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида кўплаб кўнгилсиз воқеалар содир бўлмоқда. Шундай ходисалар бўлмаслиги учун хар биримиз хар доим хушёрликни ошириб ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишда масъулиятимизни оширайлик. Бу билан, ўз хаётимизни давлатимиз хамда шахсий мулкимизни ёнғин офатидан асраган бўламиз.

    Мажиджон Бўрихонов,

    Миробод тумани ФВБ П ва НБ инспектори капитан