Тарих фанлари доктори, профессор Доно Зиёева вафот этди.

    Ташвишли хабар 3 август 2021 1243

    ЎзР ФА Тарих институти илмий ходими, тарихшунос олима, профессор Доно Ҳамидовна Зиёева вафот этди.

    Д.Зиёева илмий фаолиятини 1983 йил Тарих институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (2000-2005), "XIX-XX аср тарихи" бўлими мудири (1998 йилдан ҳозиргача) каби масъулиятли лавозимларда хизмат қилиб келган.

    Олима 1990 йил "Туркистонда XIX-XX аср бошидаги миллий озодлик ҳаракати тарихшунослиги" мавзусида номзодлик, 1999 йил "1917-1924 йилларда Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатлари ХХ аср тарихшунослигида" мавзуларида докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.

    Олима раҳбарлигида "Ўзбекистон тарихи" нинг V жилди, "Ўзбекистон тарихи хрестоматияси" нинг IV жилди ва бошқа қатор тўпламлар нашр этилган.

    Профессор Доно Ҳамидовна Зиёеванинг вафоти муносабати билан олиманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, дея хабар беради ЎзРФА матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates