ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди.
Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Ёҳаннес Ҳолзмуэллер раҳбарлик қилади.
Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Womenʼs National Team Competitions Committee) тайинланди.
Ўзбекистонда 2024 йилда илк бор ФИФА футзал Жаҳон чемпионати ўтказилган бўлса, 2027 йилда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилиши кутилмоқда.









