Тарихида илк бор одамга сунъий қон қуйилди

    Буюк британиялик олимлар тарихда биринчи марта лабораторияда олинган қонни инсонга қуйишди, деб хабар бермоқда Кембриж университети матбуот хизмати.

    Тадқиқот муаллифлари Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати донорлари маълумотлар базасидан инсон қон намуналарини олиб, сунъий қизил қон таначаларини етиштиришга муваффақ бўлишди.

    “Умид қиламизки, лабораторияда етиштирилган эритроцитлар оддий донорларникига қараганда узоқроқ яшайди. Дунёда биринчи бўлиб ўтказилаётган синовимиз муваффақиятли ўтса, ҳозир мунтазам равишда узоқ муддатли қон қуйишни талаб қиладиган беморлар келажакда бундай муолажаларга камроқ эҳтиёж сезадилар. Бу уларнинг муолажаларини ўзгартириши мумкин”, дейди мазкур лойиҳанинг етакчи тадқиқотчиси Седрик Гиверт.

    Сунъий қизил қон таначалари анемия ва бошқа қон касалликлари билан оғриган одамларга, шунингдек, камдан-кам учрайдиган гуруҳларга эга беморларга юборилиши мумкин.

    Бристоль университетининг ҳужайра биологияси профессори Эшли Той шундай деди: “Бу илдиз ҳужайраларидан қон ишлаб чиқариш учун олдинга ташланган катта қадамдир”.

    “Бу лабораторияда аллоген донордан етиштирилган қоннинг биринчи марта қуйилиши ва биз клиник синов охирида ҳужайралар қанчалик яхши ишлашини кўрганимиздан жуда хурсандмиз”, дейди у.

    Ҳозирда олимлар лабораторияда етиштирилган ҳужайраларнинг умрини ўрганишмоқда. Тадқиқот гуруҳи мазкур ҳужайралар беморлар қабул қиладиган донорларнинг стандарт қизил қон эритроцитларига қараганда яхшироқ самара беришига умид қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates