Тарихий туризмнинг севимли манзили – Эфес шаҳрида пандемия излари "ўчирилмоқда"

    Пандемия оқибатида камайган меҳмонлар сони Измирнинг Селчук туманидаги қадимий Эфес шаҳрида яна орта бошлади. Эфес археология музейи директори Cенгиз Топал “30 сентябрь ҳолатига кўра, ташриф буюрувчиларимиз сони 476 мингга етди. Йил охиригача бу рақам 600 мингга яқинлашишини кутмоқдамиз” деди.

    ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва пандемиядан олдин ҳар йили ўртача 1 миллион киши ташриф буюрадиган бу қадимий шаҳар эски кунларига қайтишни бошлади.

    Эфес археология музейи директори Cенгиз Топал сайёҳларнинг яна минтақага қайта бошлаганини таъкидлар экан, “30 сентябрь куни тарихий манзилга ташриф буюрганлар сони 476 мингга етди. Бу рақам йил охиригача 600 мингга яқинлашишини кутмоқдамиз. Ўтган йили ташриф буюрувчиларимиз 380 минг атрофида эди. Ҳисоб-китобларга кўра, биз бу йилни 50 фоизга яқин ўсиш билан ёпамиз. Сўнгги 2 йил мобайнида Covid-19 туфайли ташриф буюрувчилар салоҳияти сезиларли даражада камайди, лекин бу йил биз ижобий йўналишга қайтяпмиз. Вайроналарнинг аксарияти Рим даврига тегишли. Бу даврда аҳоли пункти милоддан аввалги III асрда бошланган. Шаҳарнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу порт шаҳар. Эфес Қадимги Рим даврида пойтахт ва марказий шаҳарлардан бири бўлган.

    AҚШлик сайёҳ Рени Эндрю шундай деди: “Мен Туркияда биринчи марта бўлдим. Аҳолиси ажойиб. Маданияти гўзал. Қадимги Эфес шаҳри жуда муҳташам, бу ерда кўп нарсаларни ўрганишим керак.

    Сайёҳлар оқими кун сайин ортиб бормоқда.

    Суҳроб ТУГАЛОВ тайёрлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates