Ташқи ишлар вазири Иордания Фавқулодда ва Мухтор Элчисини қабул қилди

    Мамлакатимизда 20 январ 2021 4121

    2021 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Демия Зухейр Ҳаддодни қабул қилди.

    Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олиб, Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва унга масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришда муваффақиятлар тилади.

    Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини ҳамда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларни муҳокама қилдилар.

    Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

    Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates