Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида тинчликка эришилганини олқишлайди

    Халқаро ҳамкорлик 14 сентябр 2022 718

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида тинчликка эришилгани юзасидан баёнот билан чиқди.

    Ўзбекистон Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилувчи мамлакат сифатида Озарбайжон-Арманистон чегарасида тинчликка эришилгани ва кескинлик бартараф этилганини олқишлади.

    "Ўзбекистоннинг ишончи комилки, барча масалалар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли бу халқаро ҳуқуқ асосида ва илгари эришилган келишувлар доирасида тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар йўлидир.

    Биз тинчлик шартларига қатъий риоя қилиниши, ҳар қандай шароитда ҳам вазминликнинг намоён бўлишига умид қиламиз ҳамда томонларни мавжуд аҳволни барқарорлаштириш, вазиятдан чиқиш учун сиёсий ва дипломатик музокаралар олиб боришга даъват этамиз, дейилади баёнотда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates