Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик битими имзоланди

    Ижтимоий ҳаёт 26 сентябр 2020 2868

    Делегация аъзолари Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

    Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

    Делегация аъзолари Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда икки мамлакатнинг азалий мавжуд алоқаларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришда минтақалараро ҳамкорликнинг аҳамияти, Татаристон Республикаси ҳудудида фуқароларимизнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

    Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўртасида бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасида Ҳамкорлик битими имзоланди.

    Ҳамкорлик битимида меҳнат миграцияси, хусусан бандлик ва меҳнат инспекция хизматлари бўйича тажриба алмашиш, Россия Федерацияси қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда фуқароларимизнинг Татаристон Республикаси ҳудудида ишлаш шартлари ва тартиблари каби масалаларга эътибор қаратилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates