Татаристон Республикаси таълим ва фан вазирлиги вакилларидан иборат делегация Бухоро мактабларида бўлди

    Халқаро ҳамкорлик 3 декабр 2022 1292

    Татаристон Республикаси Таълим ва фан вазири Илсур Хадиуллин бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи давомида Бухоро вилоятида ҳам бўлди.

    Меҳмонлар дастлаб Бухоро шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўқув жараёнларининг бориши, ўқитиш методикалари билан қизиқдилар. Ўқувчилар томонидан тақдим этилган татар миллий қўшиқ ва рақсларидан иборат мусиқий чиқишлар уларни бениҳоя мамнун этди.

    Кейинги манзил Бухоро туманидаги 18-умумтаълим мактаби бўлди. Бу ерда меҳмонлар миллий урф- одатларимиз асосида тантанали кутиб олинди. Ўқувчиларнинг байрамона чиқишлари орқали ўзбек ва татар халқларининг ўзаро яқинлиги, азалдан қариндошлик ва биродарлик ришталари билан боғланганлиги намойиш этилди.

    Ташриф давомида меҳмонлар Бухорои Шарифнинг диққатга сазовор тарихий жойларида бўлдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates