Татаристон Туризм давлат қўмитаси раиси билан учрашув, зиёрат туризм тақдимоти, Б2Б

    Туризм 13 апрел 2021 913

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Халқаро ислом академияси, Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакилларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Татаристон Республикасига ташриф буюрди.

    Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раиси Сергей Иванов билан учрашди. Учрашув давомида зиёрат туризми ва гастрономик туризм бўйича ҳамкорлик истиқболлари, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, икки томон нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш, тарғиботни кучайтириш, шунингдек Қозон шаҳридан чартер рейслар ташкил этиш орқали сайёҳларнинг Ўзбекистонга келиши каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

    Шундан сўнг, Қозон шаҳридаги «Мираж» меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ҳамда икки томон туроператорлари ўртасида Б2Б учрашувлар ўтказилди. Тадбирларда Татаристон Республикасининг 70 га яқин туроператори иштирок этиб, томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича зарур келишувларга эришилди.

    Туризм ва спорт вазирлиги томонидан зиёрат туризм тақдимоти ўтказилди. Тадбир доирасида таниқли ҳаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан намойиш этилган маҳорат дарси татаристонликларда катта қизиқиш уйғотди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ташаббуси билан Татаристондаги ватандошларимиз иштирокида маданий дастур намойиш этилиб, ўзбекона дастурхон ёзилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates