Татаристонлик ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

    Халқаро ҳамкорлик 23 январ 2022 1189

    Жорий йил 21 январда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда уч кунлик ташриф билан бўлиб турган Россия Федерациясининг энг йирик ҳудудларидан бири бўлган Татаристоннинг, унинг вазирликлари ва идоралари, тармоқ ва илмий-таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациясини қабул қилди.

    Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов ҳам иштирок этди. Учрашувда, шунингдек, тегишлилик бўйича ўзбекистонлик ҳамкорлар — вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатнашди.

    Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида делегация аъзолари бир қатор вазирликлар, идоралар, илмий марказлар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ-Химград» саноат парки, Тошкент шаҳридаги «IT-park» ва бошқа объектларда бўлди. Ташриф чоғида вазирликлар, саноат мажмуалари раҳбарлари ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар, қўлланилаётган технологиялар ҳақида батафсил маълумот олди, уларга маҳсулот намуналари намойиш этилди, истиқболдаги режалар билан ўртоқлашилди. Россия делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этишда кластер ёндашуви қўлланилаётганлигига катта қизиқиш билдирди ва юқори технологияли рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришда ушбу ёндашувнинг афзалликларини таъкидлаб ўтди.

    Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудларининг ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш учун муҳим имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда ташриф якунлари сарҳисоб қилинди, эришилган келишувлар кўриб чиқилди ва ишлаб чиқилаётган қўшма лойиҳа ва дастурларнинг жорий ҳолати атрофлича ўрганилди. Қўшма ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, кимё ва автомобилсозлик, ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, энергетика ва уй-жой коммунал хизмати каби соҳаларни қамраб олган лойиҳалар портфелини молиялаштириш манбалари, муддатлари ва ижрочилари кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates