ТАТУ ва «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамкорлигида лойиҳалар амалга оширилади

    Фан 15 июл 2021 842

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзбеккосмос» агентлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Ташриф чоғида иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шунингдек, илмий-техник, моддий имкониятлар ва кадрлар салоҳиятидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида, космик тадқиқотлар ва технологияларни қўллаш бўйича услубий кўрсатмаларни биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, космик технологиялар ва учувчисиз учиш аппаратларидан олинган маълумотларни қайта ишлаш, улардан фойдаланиш каби масалалар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, космик технологиялар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида биргаликда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш, космик технологиялар ва учувчисиз учиш воситалари ёрдамида аэро фотографиясини амалга ошириш, унинг натижаларидан фойдаланишни таъминловчи мусобақалар ва мақсадли дастурлар, ишлаб чиқариш, ТАТУ базасида космос соҳасида компетентлик марказини очиш, Ўзбек космоси илмий лабораториясини очиш, ушбу соҳага ёш кадрларни жалб этиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилиши каби лойиҳалар юзасидан фикр алмашинилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates