Тошкент ахборот технологиялари университети «Рақамли кутубхона» (Digital library) қошида олий ўқув юртлари ва илмий институтлар учун янги ахборот-коммуникация технологияларига оид етакчи хорижий илмий базалари – Springer-Nature, Elsevier, IEEE, SAGE, ProQuest ва бошқалардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишга йўналтирилган ўқув-маслаҳат марказини яратиш чораларини кўради.
Шунингдек, 2022 йилнинг январидан бошлаб «Рақамли кутубхона» (Digital library)да илғор ахборот технологияларини тадбиқ этган ҳолда компьютерлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамланишини таъминлайди.
Шу билан бирга, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб университетда «Электрон кутубхона» бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ҳам белгиланган.