ТАТУда янги инкубация маркази ўз фаолиятини бошлади

    Марказ мутахассисларнинг инновацион ишланмаларини ривожлантиришга кўмаклашади.

    6 майда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида «Tuit Incubation Centre» маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

    Бугунги кунда таълим тизимини ислоҳ қилишда олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва IT-Parkлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этяпти.

    Марказ аввало, илғор стартап ғоялар ва инновацион ишларни мониторинг қилиш, танлаш ва инкубация қилиш вазифаларини бажаради. Шунингдек, ёшларнинг стартап жамоаларини шакллантириш, лойиҳа фаолиятига тайёрлаш бўйича инновациялар соҳасидаги ёшлар ташаббусларини аниқлаш, жамоаларни қўллаб қувватлаш, талабалар, докторантлар ва ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш вазифаларини бажаради.

    Инкубацион марказ замонавий ўқув хоналари ва компьютерлар ва АКТ жиҳозлари билан таъминланган. Талабаларнинг ўқиб изланишлари учун барча зарур имкониятлар яратилган.

    Марказ фаолияти давомида келажакда консалтинг хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, шартнома асосида рақамли иқтисодиёт, педагогика-психология, физика астрономия ва таълимнинг барча соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро грантлар, илмий тадқиқот лойиҳалари танловлари ва конференцияларда иштирок этишни режалаштирган.

    Ташриф доирасида АКТ вазирининг университетда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбати уюштирилди. Унда ёшларни қизиқтирадиган барча масалалар ҳам муҳокама этилди. Ёшлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдирди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates