Тахиатош туманида сохта пуллар муомалага чиқишининг олди олинди

    Қорақалпоғистонда фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

    Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хабар берди.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

    Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаро кўрсатмасига асосан, ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган шахслар хонадонлари кўздан кечирилганида, қалбаки пул бирликларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноутбук, рангли принтер, турли хил ўлчамдаги қайчи ва чизғич буюмлари ашёвий далил тариқасида олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан қилмишга алоқадор 8 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates