Тайванда “Рагаса” тўфони оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

    Тайванда Хуалянь уездида тўғоннинг ўпирилиб тушиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

    Focus Taiwan нашрининг хабар беришича, аввалроқ кўчки оқибатида ҳосил бўлган кўл “Рагаса” тўфони ва кучли ёғингарчилик туфайли қирғоқларидан тошиб чиққан.

    Маълумотларга кўра, сув тошқини Гуанфу посёлкасига ёпирилган. Сув чекинди, лекин кўчалар қалин лой ва вайроналар билан қопланган. Қутқарувчилар одамларни уйма-уй қидирмоқда, бедарак йўқолганларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда. 3 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

    Хуалянь шаҳридан тахминан 40 километр жанубда жойлашган Гуангфудаги сел поезд станциясини ҳам сув остида қолдирди ва маҳаллий автомобиль йўлидаги кўприкни вайрон қилди.

    24 сентябрь куни Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий туманларида тезлиги сониясига 50 метрдан ошадиган “Рагаса” тўфони кучайиб, Гуандун ва Хайнань вилоятлари ҳамда Гуанси-Чжуан автоном тумани томон ҳаракатланмоқда. 26 сентябрь куни тўфон Вьетнам шимоли ва Камбоджага етиб бориши кутилмоқда, унинг таъсири жануби-ғарбий Юньнань вилоятида ҳам сезилади, деб хабар берди oxu.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates