ТДИУда "банк ва молия" инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази ишга тушди

    Марказ "Туронбанк" АТБ билан ҳамкорликда университетнинг Молия ва буғалтерия хисоби факультети қошида ташкил этилди, дейилади Тошкент давлат иқтисодиёт университети ахборот хизмати хабарида.

    Эндиликда талабалар “Туронбанк” АТБ ва унинг филиаллари билан тўғридан-тўғри уланиб, назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш имкониятига эга бўлдилар. Натижада ишлаб чиқариш ва унинг талабларидан хабардор бўлган мутахассисларни тайёрлаш самараси таъминланади.

    Шунингдек, университет томонидан тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилишга қаратилган лойиҳалар бўйича “Туронбанк” АТБ билан қиймати 2,5 млрд сўм миқдоридаги молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича ишлар олиб борилаяпти.