ТДИУда Финляндия таълим тизими асосида кадрлар тайёрлаш режалаштирилмоқда

    Таълим 31 октябр 2020 971

    Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети раҳбарияти ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган видеомулоқотда таълим ва илм-фан орқали мамлакатимизни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.

    Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, мазкур университетлар ўртасида икки томонлама диплом берувчи қўшма таълим дастурини жорий қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

    Унга кўра, 2021 йил январь ойидан Турку амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастури доирасида дастлабки қабулни бошлаш режалаштирилди.

    Дастурнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда Финляндия компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таълим оладилар. Ўқиш даврида талабалар фин компанияларида амалиёт ўтайдилар, битирувчилар ўз соҳалари бўйича Финляндия компанияларида ишга қабул қилинишлари белгиланган.

    Дастлабки келишувларга кўра қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида “Дастурий муҳандислик ва тадбиркорлик” ҳамда “Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.

    Эcлатиб ўтамиз, ушбу дастур ҳамкорлари Европанинг энг машҳур тадбиркорларидан Питер Вестербака, Финляндиянинг Finest Future компанияси, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ҳисобланади. Дастурни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги яқиндан кўмак бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates