ТДПУда гендер тенглик бўйича маслаҳат кенгаши йиғилиши

    Кенгайтирилган тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш тўғрисидаги намунавий низомда кўрсатилган кенгашнинг асосий вазифалари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби бўйича атрофлича маълумот берилди.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида гендер тенглик бўйича маслаҳат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори Алишер Умаров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Чилонзор тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими масъул ходимлари, барча факультетларининг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этди. Кенгайтирилган тадбирда университет ректори гендер тенглик масаласига алоҳида тўхталиб, эркаклар ва аёлларга тенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш, талаба қизларнинг таълимига, касб эгаллашига катта эътибор қаратиш, улар ўртасида турли мавзуларда кенг тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш зарурлиги, қизларни ҳаётга тайёрлашга барча бирдек жавобгарлик ҳисси билан ёндашиши лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, йиғилиш давомида университет хотин-қизлар масаласи бўйича кенгаши раисининг сайлови ҳам ташкил этилди. Сайлов натижасига кўра университетнинг махсус педагогика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Дилором Одилова кўп овоз тўплаб, кенгаш раислигига тайинланди.

    Кенгайтирилган тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш тўғрисидаги намунавий низомда кўрсатилган кенгашнинг асосий вазифалари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби бўйича атрофлича маълумот берилди.

    Тадбир сўнгида университет жамоасида ҳар жабҳада ташаббускор, фаол ва самарали меҳнати билан намуна бўладиган хотин-қизлар муносиб рағбатлантирилди. Аёлни, Ватанни, онани мадҳ этувчи бадиий чиқишлар барчага хушкайфият бағишлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates