ТДЮУда хорижлик экспертлар билан янги авлод дарсликларини яратиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

    Долзарб 17 сентябр 2021 255

    Тошкент давлат юридик университетида “Янги авлод дарсликларини яратишда хориж тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    ТДЮУ ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир доирасида янги авлод дарсликларини яратишнинг аҳамияти ва долзарблиги, ижодий ёндашув, махсус адабиётларни таржима қилиш ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда иштирокчилар томонидан янги авлод дарсликларини оддий, содда тилда ёзиш ва назарияни амалий мисолларда тушунтириш бўйича таклифлар ўртага ташланди.

    Давра суҳбати доирасида янги авлод дарсликларини тайёрлаш ва чет эл адабиётларини таржима қилиш бўйича Тошкент давлат юридик университети томонидан амалга оширилган ишларнинг самараси ўлароқ жаҳонга машҳур олимларнинг ўзбек тилида чоп этилган 6 та дарслиги тақдимоти ўтказилди.

    Шунингдек, анжуман давомида Европа институти директори, Саарланд университети профессори, юридик фанлар доктори Марк Бунгенберг ТДЮга ўзининг илмий асарларини тақдим этди. Халқаро экспертга “Тошкент давлат юридик университетининг фахрий профессори” унвони берилди.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОAВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates