ТДЮУнинг хориждаги илк факультети очилди

    Таълим 28 октябр 2020 7383

    Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

    Шу муносабат билан ўтказилган маросимда икки олий таълим муассасаси раҳбарияти, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

    ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган тадбирда олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланганидек, Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш, мамлакатимизга хорижий талабалар ва инвестицияларни жалб этиш, ТДЮУнинг халқаро рейтингларга киришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур факультет университетнинг хориждаги илк факультети экани қайд этилди.

    Қўшма факультетда нафақат Тожикистон Республикаси, балки бошқа хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

    Факультетда кадрлар тайёрлаш «бакалавриат» босқичида «3+1» ва «магистратура» мутахассисликларида «1+1» икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.

    Якунда икки университет ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида турли лойиҳаларни ўтказишга келишиб олинди.

    Маълумот учун, Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган бўлиб, 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates