“Technoways” марафони иқтидорли ёшларни бирлаштирди

    Инновацион технологияларга қизиқувчи ёшларга стартап ғояларни инновацион ишланма ҳолатига келтириб, уларни тижоратлаштиришгача бўлган жараён тўғрисида зарур маълумотлар берилди.

    Қўқон университетида илк бор Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичига старт берилди.

    10 июнга қадар давом этган марафонда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги 16 та олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар, кўнгилли ёшлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Технологик ривожланиш марафонида водийдаги барча олий таълим муассасасидан биттадан жамоа тугалланган лойиҳалари билан қатнашди. Иштирокчилар “3Д прототиплаштириш”, “Мехатроника ва Робототехника”, “Дастурлаш”, “Биотехнология”, “Озиқ-овқат саноати”, “ VR ва АR”, “Муқобил энергия” ва “Машинасозлик” йўналишлари бўйича гуруҳларга бўлиниб, интерактив семинар-тренинглар, тақдимот машғулотларида қатнашди.

    Марафон доирасида ҳудудий лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар ҳам инновацион, технологик, илмий, стартап лойиҳа ва ишланмалари билан иштирок этди. Ҳудудий инновациялар кўргазмасида саралаб олинган ишланма муаллифлари Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси томонидан ҳар йили куз фаслида ўтказиладиган “InnoWeek” инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

    Технологик ривожланиш марафони доирасида тажрибали спикерлар томонидан маъруза ва тренинглар ташкил этилди. Жумладан, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари учун семинарлар, тажрибали спикерлар томонидан ғояни стартапгача шакллантириш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

    — Юртимизда стартап соҳаси энди ривожланаётгани сабабли йўл-йўриқлари, тартиб-қоидалари ва талаблари борасида ёшларимиз ҳали мукаммал билимга эмас, — деди Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Азизбек Илҳомов. — Натижада молиялаштиришга топширилган стартап лойиҳалар чуқур ўрганилмайди. Бозорда бу маҳсулотга талаб бор-йўқлиги ҳақида етарлича маълумот ва таҳлиллар келтирилмайди. Кейин эса олинган маблағ ишлаб чиқаришга сарфланади. Маҳсулот тайёр бўлгандан сўнг эса бозорда унга кутилган даражада эҳтиёж бўлмайди. Бирор маҳсулот ишлаб чиқаришдан олдин унга нисбатан бозор тайёрлигини билиш учун уни МВП тарзда тайёрлаб олиш лозим.

    Инновацион технологияларга қизиқувчи ёшларга стартап ғояларни инновацион ишланма ҳолатига келтириб, уларни тижоратлаштиришгача бўлган жараён тўғрисида зарур маълумотлар берилди.

    Шунингдек, марафон доирасида қизиқарли саёҳатлар ҳам ташкил этилди. Хусусан, талаба-ёшлар учун Қўқон шаҳридаги тарихий обидалардан бири — Худоёрхон ўрдаси билан танишиш имконияти яратилди. Ташқи қалъа, ўрта сарой, боғ ва ички саройлардан иборат бўлган йирик сарой иншоотининг бунёд этилиш тарихи ҳақида маълумотлар берилди. “Indorama Kokand Textile” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасига саёҳат давомида ёшлар амалий билим ва кўникмаларга эга бўлди.

    Тўрт кун давом этган мазкур марафонда талабалар катта иштиёқ билан қатнашди ва ўзлари яратган илмий ғоя, стартап лойиҳалар тақдимотини ўтказди.

    Шунингдек, беш муҳим ташаббусдан бири – ёшларни жисмоний чиниқтириш, улар орасида спорт тадбирларини янада кенгроқ оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Жумладан, киберспорт беллашувлари, футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси бўйича мусобақалар ёшлар фаоллиги остида ўтди.

    Марафоннинг охирги куни иштирокчилар топширилган лойиҳалар сараланиб, мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Ғолибларга инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов мукофотларни топширди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates