Бу ҳақда tehrantimes.com сайти маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳаводаги зарарли моддалар миқдорининг ортгани боис Эрон пойтахтида мактаблар сешанба ва чоршанба кунлари ёпилди. Сўнгги ҳафталарда Теҳрон ва бир қатор бошқа шаҳарларда ҳаво ифлосланиши кескин кучайиб, таълим муассасалари масофавий ўқиш тартибига ўтишга мажбур бўлди.
Теҳрон Атмосфера сифатини назорат қилиш компанияси маълумотларига кўра, жорий Эрон йилида пойтахт фақат жами олти кун «тоза ҳаво» қайд этган. Шу билан бирга, йил давомидаги кунларнинг ярмидан кўпи сезгир тоифадаги фуқаролар учун «носоғлом» даражада баҳоланган.









