Телефонда ўчирилган фотосуратларни қандай тиклаш мумкин?

    Россия технологик университети Сифат менежменти ва сертификатлаш бўлими бошлиғи Максим Назаренко “Прайм”га берган интервьюсида телефонда ўчирилган фотосуратларни қандай тиклаш мумкинлигини айтди.

    “Фотосуратлар Галерея бўлимида сақланади, одатда телефонидан фойдаланадиган ҳар бир киши суратга олиши мумкин. Ушбу дастур ўз саватига эга, саватда фойдаланувчи томонидан ўчирилган барча фотосуратлар деярли икки ой давомида сақланади, уларни замонавий бошланғич мактаб ўқувчиси ёрдамида тиклашингиз мумкин”, деди у.

    Иккинчи йўл Интернет билан боғлиқ. Кўп одамлар ўзларининг телефонларини тармоқ хизматларининг қайд ёзув (ёки аккаунт)ларига улайди. Невараларини суратга оладиган бобо ва бувилар бундай алоқадан бехабар бўлишлари ҳам мумкин. Провайдерлар турли маълумотларни тармоқ омборларида сақлашади, шунингдек фотосуратларни сақлаш учун алоҳида дастур мавжуд.

    Сиз телефонларни битта тармоққа улаб, ушбу функцияни ўзгартиришингиз мумкин, шунда ҳар қандай қурилмадаги барча фотосуратлар битта жойда сақланади. “Телефонингиздан фотосуратни ўчиришда, уни тармоқ омборидан ўчиришга ҳам алоҳида эътибор беришингиз керак. Токи у сурат ҳамма учун мавжуд бўлмасин. Ўчирилган нарсалар учун сават ҳам бор, у ерда сиз ҳам йўқотган фотосуратингизни қидиришингиз ва топишингиз мумкин”, — деди мутахассис.

    Учинчи усул баъзи кўникмаларни талаб қилади. Замонавий телефон кўпроқ компьютерга ўхшайди. Ҳар қандай компьютерда йўқолган маълумотларни қайта тиклаш муаммоси пайдо бўлади. Бу муаммони ҳал қилишнинг жуда кўп усуллари ишлаб чиқилган, телефонлар учун махсус дастурлар мавжуд.

    Йўқолган фотосуратлар ташқи картада (одатда SD-картада), яъни телефоннинг ташқи хотирасида сақланган бўлиши мумкин. Ушбу картани телефондан олиб махсус адаптер ёрдамида компьютерга улаш лозим.

    Сиз телефоннинг ички хотирасини компьютерга тўғри тарзда улашингиз, ушбу уланишни созлашингиз ва таркибни қидирсангиз бўлади — бу усул етарли миқдордаги махсус билимни талаб қилади.

    “Aгар сиз телефонингизда олган фотосуратларингизни кимдир кўришини мутлақо хоҳламасангиз, уни телефон сифатида ишлатманг. Ундан фақат камера сифатида фойдаланинг: қўнғироқ қилиш учун рақам қўйманг, мулоқот қилиш учун интернетга уланманг. Қолган барча ҳолатларда тиклаш усуллари мавжуд ва сиз телефонингизни интернет хизматларига қанчалик фаол қўшсангиз, йўқотган нарсаларингизни топиш шунчалик осон бўлади”, — дея хулоса қилди эксперт.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates