"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтар"ига киритилган оилаларга иссиқхоналар қурилиб берилади

    Ижтимоий ҳаёт 25 июн 2021 1236

    Жорий йилнинг 25 июнь куни Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтар"ларига киритилган 15 та оила вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Учрашувда ҳар бир оила томорқасига қурилиши режалаштирилаётган 3 сотихдан иссиқхоналар бўйича Фарғона вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси томонидан маълумот берилди.

    Аввалроқ, Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан тақдим этилган 30 та хонадон ва томорқа ҳолатлари манзилли ўрганиб чиқилган. 30 та хонадон рўйхатидан аҳволи энг оғир бўлган 15 та оила танланиб олинди.

    Мазкур хонадонлар турли сабабларга кўра "Темир ва Аёллар дафтари"га киритилган: оила боқувчисидан айрилган, оила аъзоси қаттиқ касал бўлиб ногиронликка учраган ва бошқа сабаблар.

    Иссиқхоналар жорий йилнинг 31 август санасига қадар битказилиб, фойдаланишга топширилиши белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates