Темурийлар ҳақида яна бир асар яралди

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёзувчи Хайриддин Бегматовнинг “Темурбек Туркистон амири” номли китоби тақдимоти ўтказилди.

    Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Тўлқин Хайит, Хосият Бобомуродова, Зулфия Мўминова ва бошқалар сўзга чиқди.

    Тақдимотда Хайриддин Бегматовнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташланди. Асарнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинди.

    – Ушбу асарим буюк соҳибқирон Амир Темурга бағишланган уч китобдан иборат романнинг биринчисидир, – деди муаллиф Хайриддин Бегматов. – Унда Соҳибқироннинг буюк саркарда сифатида шаклланиш йиллари, мўғул босқинчиларига қарши олиб борган курашлари ва Туркистон амири сифатида улкан ва қудратли давлатга асос солгани ҳикоя қилинади.

    Асар 2022 йилда “Шарқ” нашриётида 650 нусхада чоп этилган. Унга Қодиржон Қаюмов муҳаррирлик қилган. Ёзувчи 1995-2005 йиллар Амир Темур ҳақидаги романнинг биринчи китобини ёзди. Роман “Темур – Туркистон амири” деб аталди. Унда ўн тўрт ёшида сиёсат майдонига чиққан барлос беги ҳаёти қаламга олинади. Темурбек йигирма йил тожу тахт учун кураш олиб борди. 1370 йили 34 ёшида Балх шаҳрида қайноғаси Султон Ҳусайнни енгиб, Туркистон тождори бўлди. У мамлакатни яккажилов қилиб бирлаштирди. Роман Мироншоҳ Мирзонинг ўн тўрт ёшга тўлиши – 1380 йиллар воқеалари билан тугайди.

    Тақдимотда ушбу романнинг иккинчи, учинчи жилдлари нашрга тайёрлаш жараёнида экани ҳақида ҳам сўз борди. Бир гуруҳ нарпайликлар адибни янги асар билан қутлади. Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид китоблар жамланмасини топширди. Эсдалик совғалар тақдим этилди.

    Тақдимотда Хайриддин Бегматов асар борасидаги фикр-мулорҳазалар учун миннатдорлик билдирди. Шеърларидан ўқиб берди. Йиғилганларга “Темурбек Туркистон амири” китобини улашди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates