Тендер савдоларида рақобатга зид ҳолат аниқланган

    Иштирокчилар ўртасида аффилланганлик (иштирокчилар ўзаро келишиб олган ҳолда рақобат муҳитига таъсир этиши) ҳолати 419 тани ташкил этмоқда.

    АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Мирзоҳид Комилов давлат харидларини янада либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

    Аниқланган қонунбузилишлари қуйидагилардан иборат:

    — савдолар ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш – 1823 та ҳолат;

    — иштирокчилар ўртасида аффилланганлик (иштирокчилар ўзаро келишиб олган ҳолда рақобат муҳитига таъсир этиши) – 419 та ҳолат;

    — буюртмачи ва иштирокчи ўртасида манфаатлар тўқнашуви – 139 та ҳолат;

    — буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги келишиб олинган ҳаракатлар – 130 та ҳолат.

    Шунингдек, ушбу даврида Қўмита ва ҳудудий бошқармаларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат харидлари соҳасида 101 та мурожат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида ўтказилган таҳлил натижасида 67 та танлов (тендер) савдода 92 та рақобатга зид ҳолат аниқланган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates