Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари бўлиб ўтди

    Воқеа-ҳодисалар 17 октябр 2021 719

    Жорий йилнинг 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.

    Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари чегара хавфсизлиги, инвестициялар, ўзаро савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.

    Инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш ҳамда Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Томонлар муносабатларнинг кўриб чиқилган ҳар бир йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилдилар ҳамда устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича биринчи даражали вазифаларни белгилаб олдилар.

    Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.

    Афғонистон делегацияси меҳмондўстлик ва самарали музокаралар учун Ўзбекистон томонига чуқур миннатдорлик билдирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates