Термиз шаҳридаги мактабда ёнғин содир бўлди

    Хавфсизлик 17 май 2021 2426

    Бугун соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлган.

    Ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 10:05да етиб боришиб, соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.

    Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 квадрат/метр майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган.

    Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

    Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йўқ, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates